"Бошланғич босқичдагиларга бухгалтерия хисоби” ўқув қурси (дистанцион тизимни қўллаш орқали)

Ушбу ўқув дастуримиз, бухгалтерия ҳисобига энди биринчи қадам қўйишни ўйлаб, лекин бироз иккиланиб турган одамларнинг бухгалтерия тўғрисидаги гумонларига бархам бериш учун мўлжалланган курсдир.

 

Ўрганишнинг дистанцион шакли сизни асосий ишингиздан чалғитмаган холда, ўзингизга кулай бўлган вақтда ва жойда таълим олишингизга шароит яратади. Курснинг ўкув режасига ўқитувчи билан бевосита мулоқот қилиб маслаҳат олиш билан биргаликда ўқув синфларида оралиқ ва якуний синовлар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Курс қизиқарли видеороликлар билан бойитилган.

Стоимость обучения: 400 000 / 200 000 сумов

Преподаватели

Программа

Биринчи босқич. Ўрганиш даври 2 ҳафта. Оралиқ имтихони – 2 соат. Ўтиш бали – 50%.

 

1.  Молиявий ҳисобот элементлари – «Актив доим Пассивга тенгми?»

2.  Операциялар турлари – «Нахот уларсиз ўтказма(проводка)лар қила олмаймиз?»

3.  Коидалар ва талаблар тўғрисида – «Тўғри ҳисобот = нотўғри ҳисобот».

4.  Бухгалтерия ҳисоботларининг турлари – «Баланс, молиявий натижалар, пул окими кимда хисобот чикмаяпти?»

5.  Хисоб варақлар ва уларнинг турлари «Актив дебетда, Пассив кредитда купаяди даромадларчи?»

6.  Ўтказмалар «Ва нихоят БАЛАНС тузишни ургандим!!!»

7.  Ялпи фойда – «Молиявий натижалар хисоботи аслида жуда осон».

 

Иккинчи босқич. Ўрганиш даври – 2 ҳафта. Якуний имтихон – 3 соат. Ўтиш бали – 75%.

 

1.  Пул маблағлари аслида.

2.  Даргумон дебиторлик қарзи, бевосита ҳисобдан чиқариш ва захирага (резервга) олиш тўғрисида.

3.  Товар-моддий захиралар ва ким биринчи бўлиб навбатдан чиқиши тўғрисида.

4.  Асосий воситалар ва номоддий активлар тўғрисида.

5.  Мажбуриятлар – «Келгуси давр даромадлари».

6.  Валюта курси фарқлари-«бизнинг даромадимизми ёки харажатимиз?»

7.  Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот-«инвесторлар учун энг асосий хисобот!!!»

8.  Молиявий тахлил – «Ликвидлик коэффициенти, ТМЗ айланувчанлик коэффициянти, кейин…»

 

Курсни тулик узлаштирган тингловчилар қуйидаги куникмаларга эга бўлишади:

 -   Бухгалтерия хисобининг фундаментал асосларини, тамойилларини ва корхона

     фаолиятида юз бераетган амаллиёти билан боғлиқликни тушуниш;

 -   Корхонанинг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромад ва харажатларини

     бухгалтерия хисобини олиб бориш;

 -   Молиявий ҳисобот тайёрлаш кўникмаларига;

 -   Бухгалтерия хисобини олиб бориш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашнинг

     замонавий усулларидан фойдаланиш.

Расписание

Условия участия

Курснинг қиймати 400 000 сўм.

«СБХ»-«Норма маслаҳатчи», «НТВ»-«Норма» газеталари обуначилари ва «NORMA» Ахборот қидирув тизими фойдаланувчилари учун уқиш қиймати 50%га каймайтирилади.

Заинтересованы?